Центр по управлению государственными активами

при Госкомконкуренции Республики Узбекистан

 

ЙЎРИҚНОМА

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Марказ расмий веб-сайтидаги (http://csam.uz/Default.aspx) самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тўғрисидаги шаклни тўлдириши бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

1. Солиқ инспекциясига молиявий ҳисобот топширишда фойдаланиладиган электрон рақамли имзони “Ўзбекистон Республикаси фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими”нинг интернетдаги веб-сайтида https://esi.uz рўйхатдан ўтказасиз. (Рўйхатдан ўтиш учун ИКТ ходими ёрдамидан ёки сайтдаги тегишли йўриқномадан фойдаланиш мумкин).

 

2. Электрон рақамли имзо орқали Марказ расмий веб-сайтига (http://csam.uz/Default.aspx) кирасиз.

 

3. Веб-сайтнинг ўнг томон юқори қисмидаги КИРИШ (ВХОД) тугмасини босасиз.           Янги ойна очилади, унга Логин ва пароль киритасиз (масалан, ташкилотнинг СТИР рақами логин ва парол бўлиши мумкин).

 

 

4. Бироз муддат (4-5 дақиқа) кутиб тўрасиз, чунки электрон рақамли имзоингиз “Ўзбекистон Республикаси фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими”да рўйхатдан ўтганлиги (ёки амал қилиш муддатининг мавжудлиги) автоматик тарзда текширилади.

5. Текшириш якунлангач, янги ойна очилади ва унда, агарда компьютерингизнинг С дискида ёки флешкангизда бир қанча электрон рақамли имзолар мавжуд бўлса, тегишлисини танлайсиз.

6. “Пароль” сатрига паролингизни (пароль жамият СТИР рақами булиши мумкин) ҳамда экранда акс этган рақам ёки ҳарфларни, яъни “спамдан ҳимоя”(Защита от спама)ни киритасиз ва “Кириш”(“Войти”) тугмасини босасиз.

 

 

7. Текшириш ижобий якунлангач автоматик тарзда Марказ веб-сайтига йўналтириласиз ҳамда сайтнинг юқори ўнг бурчагида Здравствуйте, ИНН чиқади ва сайтга кирган ҳисобланасиз.

 

 

 

8. Марказ веб-сайти панелидаги Давлат активлари (Государственные активы)га кирасиз ва корхонангиз ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича (“Акционерные общества, Общества с ограниченной ответственностью, Государственные предприятия) тегишлисини босасиз.

 

9. Янги ойна очилиб, корхоналар рўйхати пайдо бўлади. Ойнадаги “қидириш (поиск)”га ташкилотнинг СТИР рақамини киритасиз ва босасиз.

 

10. Янги ойнада корхонангиз номи тагига чизиқ чизилган ҳолда пайдо бўлади.

 

 

11. Корхонангиз номини сичқонча билан боссангиз “Ҳисоботлар”(Отчеты) ойнаси очилади.

 

12. Ушбу ойнадаги ҳисоботлар рўйхатидан асосий ва қўшимча СМК (Основные ключевые показатели эффективности ёки Дополнительные ключевые показатели эффективности) лардан керагини танлайсиз.

 

 

13. Сана(Дата)га ҳисобот санасини киритасиз ва Қўшиш (Добавить) тугмасини босасиз.

 

14. Марказ веб-сайтидаги тегишли шакл очилади ва унга СМКнинг салмоғи (Удельный вес), прогноз қиймати (Прогнозное значение) ва ҳақиқий қиймати(Фактическое значение)ни киритасиз.

 

15. СМК кўрсаткичларини киритиб бўлганингиздан сўнг, Сақлаш(Сохранить)ни босасиз.